Яқинда иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабага 76 йил бўлади. Шаҳримиздаги 3-умумтаълим мактабида шу муносабат билан “Хотира ва қадрлаш куни” арафасида бўлиб ўтган тадбир ана шундай номланди.
Унда шаҳар ҳокимлиги, Халқ таълими бўлими вакиллари, ҳарбийлар иштирок этдилар.


Тадбирни кириш сўзи билан очган мактаб директори Ж. Абдуллаев ватан тинчлиги йўлида жасорат кўрсатган аждодларимизнинг хотиралари доим ёдимизда ва муқаддас эканлигини, бугунги тинч ва осойишта кунларни қадрлаш, уни асраш лозимлигини таъкидлади.
Мактабнинг 5-9 синф ўқувчилари томонидан тинчлик, ватанни мадҳ этувчи шеърлар ижро этилиб, Ғалабага муносиб ҳисса қўшган ҳамшаҳарларимизнинг қаҳрамонликлари эътироф этилди.
Шунингдек, шаҳримиздаги 2- сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчиларининг ҳамда ҳарбий қисм оркестрининг чиқишлари даврага шукуҳ бахш этди.
Албатта, бу каби тадбирлар ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, аждодларга ҳурмат, тинчликни қадрига етиш каби ижобий ҳислатларни шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади.
Тохир ҲАМИДОВ

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan