Ҳуқуқ тарғиботи, қонунчиликдаги янгиликлар шарҳлаш аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ва онгини оширишнинг энг самарали усулларидан. Ҳуқуқий маданияти юксак жамиятда ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик нисбатан кам учрайди.
Ҳуқуқ тарғиботининг жуда кўп турлари бор. Уларнинг энг самаралиси аҳоли билан юзма-юз учрашиб, суҳбатлашиб, қонунчиликдаги янгиликларни йиғилганлар ҳазм қила оладиган даражада оддий, содда тилда тушунтиришдир. Шу билан бирга, ушбу янгиликларни қанчалик тушунганликларини савол-жавоб тариқасида аниқлаш, айрим жиҳатларини қўшимча тушунтириш орқали иштирокчиларнинг ҳуқуқий билимларини мустаҳкамлаш мумкин.
Самарқанд вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси Ж.Арсланов ва жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон шаҳар судининг раиси А.Абдураззаковлар томонидан Каттақўрғон шаҳар «Қориравот» МФЙ биносида маҳалла фуқаролари билан сайёр учрашув ўтказди.
Йиғилганларга суд-ҳуқуқ ислоҳотлари, хусусан тарихий ҳужжат саналаётган, 2021 йил 18 февралда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 675-сонли Қонун мазмун-моҳияти ва аҳамияти батафсил тушунтирилди.
Ушбу қонун юзасидан, шунингдек, ҳуқуқий масалалар бўйича тушган кўплаб саволларга жавоблар, тушунтиришлар берилди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan