Жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон шаҳар суди 7 нафар маҳкумларни муддатидан илгари озод қилди.
Жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон шаҳар судининг раиси А.Абдураззаков томонидан 2021 йил 11 январь куни Каттақўрғон шаҳар Халқ қабулхонасида ўтказилган сайёр қабулда Каттақўрғон шаҳар ИИО пробация гуруҳи томонидан келтирилган, суд ҳукми билан жазо ўтаётган 7 нафар маҳкумларни муддатидан илгари шартли озод қилиш ҳақидаги тақдимномалари кўриб чиқилди.
Шаҳар суди томонидан жиноят қонунининг инсонпарварлик принципига амал қилиниб, Каттақўрғон шаҳар Халқ қабулхонаси биносида суд жараёни бўлиб ўтди. Судда жазони ўташ тартиб-қоидаларини бажарган ва меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган 7 нафар ахлоқ тузатиш, ва муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазоларини ўтаётган маҳкумлар, Хайиров Улуғбек, Эшкавулов Ботир, Турсунов Шерзод, Рахматов Улуғбек, Қаххоров Қобил, Худайбердиев Равшан ва Бозоров Бобирлар Жиноят кодексининг 73-моддасига асосан жазонинг ўталмаган қисмидан муддатидан илгари шартли озод қилинди.
Кечиримлилик — халқимизга хос фазилат. Давлатимиз томонидан йўлдан адашганларга имкон бериб, жиноят содир этган шахсларга содир этган жиноятининг ижтимоий хавфлилигини тушуниб етишига, тузалиш йўлига кириб, жамиятга нафи тегадиган инсон бўлиб қайтишига кенг имкониятлар яратиб берилмоқда.
Жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон
шаҳар судининг девонхона мудири
Отабек Мажидов