Ис гази хонадонларимизда фойдаланиладиган табиий газнинг тўлиқ ёнмаслиги, кўмир ва органик моддаларнинг чала ёнишидан ҳосил бўладиган газдир. Ис гази инсон организмининг нафас йўллари ва нафас аъзоларига кучли таъсир қилади. Ис гази нафас йўллари орқали организмни, хусусан, марказий асаб системасини зарарлайди.Ис газидан қатор органик моддалар синтез қилувчи корхоналарда, гаражларда вентиляция ёмон бўлганда, янги бўялган,шамоллатилмайдиган хоналарда, шунингдек, уй шароитларида табиий газ ёниб турганда ва печка билан иситиладиган уйларда печка қопқоғи ўз вақтида ёпилмаганда заҳарланиб қолиш мумкин.
Ис гази (углерод оксиди) — рангсиз, таъмсиз, ҳидсиз заҳарли газ. Кимёвий формуласи — CO. Ис гази (СО) — ер юзида энергияни жадал ишлатилишидан юзага келадиган, табиатда энг кўп тарқалган заҳарловчи газлардан биридир. Қазиб олинадиган ёқилғиларнинг тўлиқ ёнмаслиги ис газининг бош манбаидир, у асосан кўмир, табиий газ ва бошқа ёқилғиларнинг тўлиқ ёнмасли сабаб юзага келади. Нафас олинувчи ҳаво таркибида 0,1% ис газининг бўлиши, ўлим ҳолатига олиб келиши мумкин.
Ис гази организмга тушганда у қон таркибидаги гемоглобин ва кислород ташувчи эритроцитларни ўзаро боғлаб, кислородни тана бўйлаб харакатланишини чеклайди. Натижада инсон ҳушини йўқотади.
“Hududgaz Samarqand” газ таъминоти филиали ходимлари куз-қиш мавсумида аҳоли ўртасида ис газидан заҳарланиш билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда аҳолининг бу борадаги саводхонлигини ошириш мақсадида доимий равишда тушунтириш ишларини амалга ошириб келмоқда.
Филиалнинг шаҳар ва туман бўлими уй ичига хизмати мутахассислари аҳоли хонадонларида бўлиб, уларнинг газ жиҳозлари, иситиш печлари ва дудмўриларининг созлигини текшириб, газ жиҳозларидан тўғри фойдаланиш бўйича тушунтириш ишларини олиб бормоқда.
Шу ўринда истеъмолчиларимиздан яна бир бора дудмўриларининг созлигини иситиш ускуналарини газ тармоғига улашдан олдин кўздан кечириб, филиалда ташкил этилган газ ускуналарига техник хизмат кўрсатиш хизматидан фойдаланишларингизни тавсия этамиз! Бу ўзингиз ва яқинларингиз хавфсизлиги кафолати демакдир!
“Hududgaz Samarqand” газ таъминоти филиали матбуот хизмати.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan