Маълумки ноябрь ойида мактабларда Инглиз тили фан ойлиги бўлиб ўтмоқда. Ойлик доирасида турли тадбирлар, очиқ дарслар, танловлар ўтказилмоқда.


11-Ихтисослаштирилган Давлат умумтаълим мактабида ҳам фан ойлигида ўқитувчи ва ўқувчилар жуда фаол иштирок этмоқдалар. Куни кеча мактабда 8-синф ўқувчилари ўртасида фан ойлиги тадбирлари доирасида “Озиқ-овқат” ярмаркаси ташкил қилинди. Ўқувчилар ярмаркада ўзлари тайёрлаган таомлари билан иштирок этдилар.
Тадбир шунингдек, ўқувчиларнинг турли миллат анъаналари акс этган саҳна кўринишлари билан янада қизғин тус олди.
Мактаб директори Озода Салимова ўқувчи-қизларнинг пазандалик борасидаги маҳоратларини юксак эътироф этди.
Ҳилола ЭРГАШЕВА.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan